• eye
Агентлик ҳақида
Санэпидхизмати тарихи

Ўтган даврга бир назар ташлайдиган бўлсак, санитария-эпидемиология муассасалари сонининг кўпайиб бориши, улар фаолиятининг марказлаштирилган ҳолда бошқаришни ҳамда ташкилий-услубий маркази яратишни талаб қилди. Шу мақсадда 1952 йилнинг 13 майида Республика Вазирлар Маҳкамасининг 838-сонли Қарори асосида Республика Санитария-эпидемиология станцияси - СЭС ташкил этилди. Унга биринчи бош врач этиб С.Н.Ниёзов тайинланди.

         Республика СЭС-да дастлабки йилларда жами 68 нафар ходим бўлиб, шундан 19 таси олий маълумотли врачлар эди. 1955 йилда республикада санитария-эпидемиология хизмати таркибига ўзгартиришлар киритилди. Давлат санитария инспекцияси, санитария-эпидемиология станцияси, безгакка ва бруцелёз (қора оқсоқ)га қарши иш олиб борган муассасалар бирлаштириб, ягона ҳудудий, санитария-эпидемиология станцияси ташкил этилди. 1960 йилга келиб Республикада 154 та, санитария-эпидемиология станциялари фаолият кўрсатди. 1963 йилга келиб Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат санитария назорати тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

1967 йилга келиб Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан республикада, санитария-эпидемиология хизмати фаолиятини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг туман СЭСларининг мустақиллигини тиклаш тўғрисидаги қарори қабул қилинди ҳамда 1956 йилда туман марказий касалхонасига бириктириб қўйилган туман СЭСлари мустақиллиги таъминланди.

         Биринчи бор 1968 йилда Ўзбекистон санитария-эпидемиология хизматини марказлаштирилган бошқарув ва молиялаштириш амалга оширилди.

         1973 йил 31 майда Вазирлар Маҳкамасининг “Мамлакатда Давлат санитария назорати тўғрисида”ги Қарори чиқди. Бу ҳужжатнинг қабул қилиниши Ўзбекистон Республикасида санитария-эпидемиология хизматининг ривожланишида янги босқични белгилаб берди.

1974 йилдан бошлаб, санитария-эпидемиология хизматининг лаборатория текширувлари (таҳлиллари) марказлаштирилди. Тошкент шаҳрида ва 9 та вилоятларда 31 та туманлараро лабораториялар ташкил этилди, замонавий ускуналар билан жиҳозланди.

Вазирлар Маҳкамасининг 1978 йил 24 июлдаги “Санитария-эпидемиология хизматини яхшилашнинг келгусидаги чоралари тўғрисида”ги 422-сонли қарорининг қабул қилиниши Республикада нафақат Соғлиқни сақлашни муҳофазалаш ишларининг ривожланишида, балки жорий ва якуний санитария назоратининг такомиллаштиришда, бошқа мутасадди муассаса ва корхоналар томонидан ташқи-муҳитни ифлослантиришга йўл қўйилмаслик, сув таъминотини яхшилаш, аҳоли яшаш пунктларида санитария тозалигига эътибор бериш, умумий овқатланиш корхоналарида болалар муассасаларида санитария тозалиги, соғлиқни муҳофаза қилиш тадбирларининг бажарилишини яхшилашга асос бўлди.

1992 йил 3 июлда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаш Қарори билан “Давлат санитария назорати тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди. Мазкур қонун Давлат санитария назорати фаолиятини ҳуқуқий асосидир. Бу қонуннинг қабул қилиниши (умумдавлат аҳамиятга эга бўлиб) аҳолининг санитария ва эпидемиологик хавфсизлигини таъминлашдек тадбирларни бажарилишида умумдавлат аҳамият касб этмоқда.

Бугунги кунда республика ҳудудида жами 227та ДСЭНМ, шундан 157таси туман, 40та шаҳар, 14та вилоят миқёсидаги, 15та идоравий ва 1та Республика ДСЭНМ фаолият кўрсатмоқдалар.

Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Муаммо ҳақида маъмурга хабар беринг