• eye
Янгиликлар
time 28.11.2020
889
Грипп касаллигига бепарво бўлманг!

Грипп энг кенг ва тез тарқаладиган ўткир юкумли касаллик бўлиб, деярли дунёнинг барча мамлакатларида учрайди.

Грипп касаллигига бепарво бўлманг!

 Грипп энг кенг ва тез  тарқаладиган ўткир юкумли касаллик бўлиб, деярли дунёнинг барча мамлакатларида учрайди. Бу касаллик учун мавсумийлик хос бўлиб, асосан куз ва қиш ойларида кўп ҳолатда рўйхатга олинади. Грипп касаллиги кўрсаткичларини мавсумий кўтарилиши йилнинг ноябрь - март ойларига тўғри келади.

Грипп вирусининг А, В ва С турлари мавжуд.

      Касаллик манбаи факат бемор одам ҳисобланади. Касаллик атрофдаги соғлом одамларгаасосанҳаво-томчи йўли биланбемораксирганда, йўталганда, гаплашгандатез юқади.  Ҳавода сақланиб турган грипп вируси соғлом одамга тезда юқади. Касалликнинг биринчи белгилари пайдо бўлгунга қадар бир неча соатдан 3 кунгача вақт ўтади. Касаллик тўсатдан, ўткир бошланади.                                                          

       Грипп касаллигига барча ёшдагилар мойил, айниқса заиф (нимжон, яъни иммун холати паст) болалар, кекса ёшдаги кишилар, хомиладор аёллар ҳамда сурункали хасталиклари бўлганларда яъни иммунитети паст кишиларда тез ривожланади ва оғир кечади.

Грипп нафас йўлларини  яллиғланиши билан бошланиб, кейинчанлик  беморда тана харорати 38-40 даражагакўтарилиши, бош  ва томоқ оғриши, бурун битиши, бурундан суюклик ажралиши, йўтал, мушакларда  оғриқ, ҳолсизлик, иштаҳани бузилиши баъзи ҳолларда қусиш холатлари кузатилади. Касаллик беморларда  енгил, ўрта ва оғир шаклларда кечади.  Касалликнинг энг хафли асоратлари ўпка тўқималарини яллиғланиши пневмония (зотилжам), менингит (мия пардасининг яллиғланиши), менингоэнцефалит (мия пардасини ва моддасининг яллиғланиши), отит (ўрта қулоқнинг яллиғланиши, синусит (бурун ёндош бўшликларнинг яллиғланиши), нефрит, пиелонефрит (буйракнинг яллиғланиши).     Шунинг учун ҳам, халқ орасида гриппнинг ўзи эмас, балки унинг асоратлари ёмон деган фикр бежиз айтилмаган.  Баъзида, яъни  гриппнинг енгил шакллари билан оғриган беморлар атрофдагилар учун кўпроқ хавф туғдиради, чунки бундай беморлар аксарият ҳолларда уйида даволанмасдан, касаллигига етарли даражада эътибор бермай, оёкда ўтказадилар. Уларни  касал  ҳолатида  жамоат  жойларда, барча  траспортларда, ўқиш  ва  иш жойларда  учратиш  мумкин.

Гриппни олдини олишда қуйидагиларни тавсия этамиз :

        -    гриппга қарши эмланиш

  • мавсумга хос кийиниш
  • ўз вақтида овкатланиш ва дам олиш
  • хоналарни
  • вақти-вақти билан шамоллатиб туриш ва кунда намли тазолов ишларини ўтказиш.
  • ишлаб чиқариш корхоналари, даволаш профилактика ва ўқув муассасалари, болалар ва қариялар уйлари, ташкилот ва идораларда ҳамда турар жой биноларида иссиқлик режимига риоя қилиш барча хоналарнинг иссиқлик ҳарорати 22 даражадан паст бўлмаслиги
  • касалликни эрта аниклаш максадида мактабгача муассасалар, мактабларда кириш жойларида эрталабги фильтрни ташкил этишни ва эрталабки филтрлар ўтказилишига эътибор қаратилишини,
  • грипп ва ўткир респиратор касалликларига хос бўлган симптомлар аниқланган шахсларни жамоага қўймасликни;
  • грипп ва ўткир респиратор касалликларига гумон килинган болаларни изоляторга жойлаштириш хамда ота-онасига ва худудий поликлиникага хабар беришни;
  • эрталабги фильтр ишини амалга оширадиган грипп ва ўткир респиратор касалликларга гумон килиниб изоляторга ёткизилган беморларни парвариш киладиган ходимларни респиратор (никоблар) билан таъминланишини;
  • ўкув-тарбия муассасаларида танаффус пайтида шамоллатиш режимини ташкил килишни;
  • мактабгача тарбия муассасаларида хар куни болаларни камида 2 маротаба тоза хавога сайрга чикаришни;
  • барча ўкув-тарбия муассасаларида санитария-тарғибот ишларини олиб боришни
  • уюшган жамоаларда концерт заллари кинотеатр, ўқув ва иш жойларда кунига вақти билан 3-4 маротаба шамоллатиб туриш, хоналарда дезинфекция моддаларини қўлланган ҳолда намли тозалов ишларини олиб боришдир

   Ўзингиз ва атрофдагилар соғлом бўлишини хохласангиз, грипп ва ўткир респиратор касалликларига гумон қилинса, дарҳол шифокорга мурожат қилинг ва доимо қуйидагиларга амал қилинг:

  • грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекция (ЎРВИ) билан оғриган барча беморлар иситма даврида албатта ётиши ва шифокорни уйига чақиришни
  • Касалликни оёкда ўтказмасликни
  • Шифокор маслаҳатлари ва тавсиялари асосида иш тутишни
  • Агар бемор уй шароитида даволанса, унга алоҳида хона, идиш, сочиқ, ўрин-кўрпа ажратилиб, кам ҳаракат қилишни
  • Беморга қараётганлар бурун ва оғизларини респиратор ёки докали ниқоб билан тўсишлари ва қўлларини тез-тез совунлаб ювиб туришларини
  • Бемор ётган хонани тез-тез шамоллатиб, намли тазалов ишларини амалга оширишни
  • Беморлар кўпроқ суюқлик — қуруқ мевалар қайнатмаси, мева шарбатларини ичириш ҳамда осон ҳазм бўладиган оқсил ва витаминларга бой таомларни истеъмол қилиниши тавсия этилади
  • касалланган даврда жамоат жойларига (ишхонага, ўқишга, кинотеатларга, концерт залларига, йиғилишларга, меҳмонга) бормасликни
  • йўталганда ва аксирганда оғиз-бурнинни рўмолча билан ёпишни
  • ўзбошимчалик билан даволаниш касалликнинг оғир асоратларга олиб келишини унутмасликни!

       Касалликни олдини олишда танани чиниқтириш, бадантарбия билан мунтазам шуғулланиш, очиқ ҳавода юриш, ўз вақтида овкатланиш алоҳида аҳамиятга эга. Кўпрок совуқ кунларда иссиқ кийиниш, албатта бош кийим кийиш, оёқларни иссиқ бўлиши муҳимдир. Касаллик авж олган пайтда (декабрь, январь, февраль)  ойларида нафақат эпидемик жиҳатдан мухим бўлган корхоналар ва ташкилотлар ишчи-хизматчиларига балки барча фуқораларимизга ниқоб тақиш тавсия этилади.

Касаллик қандай бўлишидан қатъи назар, инсон саломатлиги ва турмуш фаровонлигига жиддий путур етказади. Шу боис, соғлигимизга бўлган масъулиятни чуқур ҳис қилган ҳолда, мавсумий касалликлардан эҳтиёт бўлайлик. Унутманг, касалликни даволагандан кўра, унинг олдини олган афзал.

Санитария-эпидемиологик осойишталик
 ва жамоат саломатлиги хизматининг 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Муаммо ҳақида маъмурга хабар беринг