• eye
Янгиликлар
time 04.12.2020
482
БАРЧАНИНГ ХАВФСИЗЛИГИ ТАЪМИНЛАНМАГУНЧА ҲЕЧ БИРИМИЗ ХАВФСИЗЛИКДА ЭМАСМИЗ.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 июлда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори бўйича қандай ишлар амалга оширилмоқда? Коронавирус пандемияси даврида Санитария-эпидемиология хизмати ўз вазифасини қанчалик даражада бажармоқда?

БАРЧАНИНГ ХАВФСИЗЛИГИ ТАЪМИНЛАНМАГУНЧА ҲЕЧ БИРИМИЗ ХАВФСИЗЛИКДА ЭМАСМИЗ.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 июлда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори бўйича қандай ишлар амалга оширилмоқда? Коронавирус пандемияси даврида Санитария-эпидемиология хизмати ўз вазифасини қанчалик даражада бажармоқда?

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг биринчи ўринбосари Холмамат НОРБОЕВ мухбиримизга қуйидагиларни гапириб берди.

– Қарорнинг мазмун-моҳияти, мақсади республика, вилоят ва туман даражасидаги соҳа ходимлари эътиборига етказилди, қўйилган топшириқлардан келиб чиқиб, устувор вазифалар белгиланди. Хизматнинг ташкилий-таркибий тузилмалари, штат жадваллари, соҳа мутахассисларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Илмий тадқиқотлар, инновациялар ва илмий педагогик кадрлар тайёрлаш, шунингдек, ахборот-коммуникация технологияларини соҳага кенг жорий қилишнинг асосий йўналишлар белгилаб олинди. Жумладан, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг махсус буйруғи билан Республика ихтисослаштирилган Эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий амалий тиббиёт маркази ташкил этилди ҳамда унинг фаолият низоми тасдиқланди. Унга кўра, марказ бундан буён Республикада юқумли ва паразитар касалликлар соҳасида фаолият кўрсатаётган барча тиббиёт муассасаларининг ишини мувофиқлаштириб борадиган, уларга ташкилий-услубий ва амалий ёрдам кўрсатувчи муассаса бўлади. Бу биринчи навбатда, кейинги йилларда дунёда авж олаётган юқумли касалликлар бўйича чет давлатларнинг илғор илмий-амалий тажрибаларини ўрганиш ва уларни амалиётга татбиқ этиш ишларини тезлаштирса, иккинчи томондан юқумли ва паразитар касалликларнинг олдини олиш, касалликка эрта ташхис қўйиш ва беморларни самарали даволаш бўйича илмий асосланган хизматлар кўрсатилишини таъминлайди.

Санитария-эпидемиология хизмати раҳбар лавозимларига Президентимиз томонидан қўйилган вазифаларни бажаришга салоҳияти бор мутахассисларни танлаб олиш мақсадида, маҳаллий ҳокимликлар томонидан вилоят, туман, шаҳар санитария-эпидемиология хизмати бошқарув органларига номзодлар рўйхати асосида, аттестация ўтказилиб, зарур назарий билимларга ҳамда амалий кўникмаларга эга бўлган, юкланган вазифаларни талаб даражасида бажара оладиган номзодлар танлаб олинди.

Тиббиёт олий таълим муассасаларида "Тиббий-профилактика ва жамоат саломатлиги" факультети ташкил этилди. Тошкент тиббиёт академиясида 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб, факультет талабаларини тайёрлаш ўқув дастурларига шу йўналиш бўйича мавзулар, соатлар киритилиб, режага мувофиқ амалга оширилмоқда.

Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди. Савдо-саноат палатаси, манфаатдор идоралар билан биргаликда озиқ-овқат хомашёси ва истеъмол маҳсулотларини ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва сотиш жараёнлари устидан жамоатчилик назоратини жорий қилиш бўйича меъёрий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқарилди.

Озиқ-овқат, саноат ва бошқа истеъмол маҳсулотларнинг сифатига баҳо берувчи авваллари катта шароит, кўп ишчи кучи ва махсус жиҳозланган лабораториялар орқали амалга оширилган лаборатория таҳлилларини замонавий ихчам лабораторияларда, экспресс усулларни жорий қилиш бўйича тадбирлар амалга оширилмоқда. Шунингдек, 32 янги Санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиеник нормативлари тайёрланди ва улардан 7 таси ҳуқуқий хулоса олиш учун Адлия вазирлигига киритилди.

 Юқумли касалликларни аниқлаш, беморлар тўғрисидаги шошилинч хабарни етказиш, тегишли тиббий ҳужжатларни тўлдириш, сақлаш ва юритиш каби тадбирлар билан боғлиқ мутахассисларнинг иш юкламасини тизимга замонавий электрон ахборот алмашинувини жорий қилиниши натижасида кескин камайтириш мақсадида тегишли вазирликлар ва халқаро молия институтлари билан ҳамкорликда дастур амалга оширилмоқда.

Коронавирус пандемияси даврида Санитария-эпидемиология хизмати ўз вазифасини қанчалик даражада бажарди, деб ўйлайсиз? Камчиликлар нималарда кўринди?

– Пандемия даврида йўл қўйилган камчиликлар ва орттирилган тажрибадан келиб чиқиб, “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги ва “Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунлар лойиҳаси янги таҳрирда тайёрланди ҳамда вазирлик ва идоралар билан келишиш жараёни амалга оширилмоқда, шунингдек, фармон ва қарордан келиб чиққан ҳолда бошқа қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар тайёрланди.

Санитария-эпидемиология хизматининг шаҳар ва туманлар бўлимларида кадрлар салоҳиятини етарли эмаслиги билинди, айниқса, битта тизим бўлган санитария-эпидемиология хизматини иккига ажратилганлиги ўзининг салбий таъсирини кўрсатди, шу сабабли иккита тизим яна бирлаштирилди ва ягона тизимга айлантирилди, шунингдек, республикамизда янги пайдо бўлган юқумли касалликларни тезкор ўрганиш ва керакли тадбирларни ишлаб чиқувчи марказга эҳтиёж борлиги кўринди, натижада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори билан  Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил этилмоқда.

Коронавирусни даволаш учун олиб келинган вакциналар синовдан ўтдими? Агар ўтган бўлса, қачондан эмлаш бошланади, биринчи бўлиб кимлар ва қайси ёшдагиларга қўлланилади?

– Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, унинг ҳамкорлари, шунингдек, дунёнинг 35 мамлакатида, жумладан, Ўзбекистонда янги коронавирусни ўрганиш натижасида олинадиган илмий маълумотлар алмашинувини таъминлайдиган дастурдан фойдаланилмоқда. "Барчанинг хавфсизлиги таъминланмагунча ҳеч биримиз хавфсизликда эмасмиз" шиори остида коронавирусга қарши курашда кучларни бирлаштириш ва диагностика, дори-дармон ва вакциналардан тенг фойдаланишни таъминлаш бўйича халқаро ташаббус амалга оширилмоқда. Хусусан, бугунги кунда дунё бўйича коронавирус инфекциясига қарши вакцина ишлаб чиқиш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда. 60 та вакцина клиник синовлар жараёнида, 139 та клиникагача бўлган синовлар жараёнида.

Шунингдек, COVID-19 пандемиясига глобал жавоб бериш учун ЖССТ, ГАВИ (вакциналар ва иммунизация бўйича глобал альянс) ва CEPI (эпидемияга тайёргарлик кўришда инновациялар коалицияси) барча мамлакатлар ҳукуматларини COVID-19 вакцинасига бўлган эҳтиёжини қондириш учун таъминот механизми COVAX қандай ишлашини маслаҳатлашишга чақирди. Агар вакцина муваффақиятли ишлаб чиқилган бўлса, COVAX механизмида иштирок этадиган мамлакатлар аҳолисининг 20 фоизини эмлаш учун етарли вакцина таъминотига кафолатланган дастлабки кириш имкониятдан фойдаланадилар, бу дегани вакцинага бўлган эхтиёжнинг юқорилигини инобатга олиб, COVAX механизмида иштирок этадиган мамлакатлар учун алохида имтиёзлар берилади, яъни ушбу мамлакатларда биринчи навбатда вакциналарни сотиб олиши ва аҳолисини эмлаши мумкин.

Ўзбекистон COVID-19 га қарши вакциналарни ишлаб чиқариш бўйича халқаро ҳамкорлик дастури – COVAX альянсига қўшилди. Ушбу дастурнинг асосий мақсади - янги вакциналарни яратиш ва синовдан ўтказиш бўйича илмий тадқиқотлар ҳамда уларни оммавий ишлаб чиқаришга тайёргарликни қўллаб-қувватлашдир. ХХРнинг компанияларидан вакциналарни клиник синовларининг учинчи босқичини Ўзбекистонда биргаликда амалга ошириш бўйича таклифлар олинди. Жумладан, Инновация вазирлиги томонидан Хитой давлатининг Sinofarm ва ZhifeiLongcom компанияси билан келишув имзоланди. Ушбу келишув асосида Хитой давлатида ишлаб чиқилган 6000 доза коронавирусга қарши вакцина Ўзбекистонга олиб келинди ва Фармацевтика агентлиги томонидан рўйхатдан ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда.

Вирусология илмий текшириш институти томонидан вакцина самарадорлигини ўрганиш бўйича 3-босқич синовларини ўтказиш учун 6000 нафар кўнгиллиларни аниқлаш ишлари олиб борилмоқда. Россия давлатида ишлаб чиқарилаётган “Спутник-V” вакцинасининг 5000 дозасини Ўзбекистон Республикасига ажратиш юзасидан Россия давлатининг тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси билан музокаралар олиб борилмоқда. Яна бир муҳим масала - вакциналарни тўғридан-тўғри мамлакатимизда ишлаб чиқаришга тайёргарлик. Энг самарали хорижий технологиялардан фойдаланган ҳолда ўз ишлаб чиқаришимиз мавжудлиги вакциналар импортига боғлиқ бўлмайди, шунингдек, уларни экспорт қилиш орқали минтақанинг қолган қисмига ёрдам бериш имконини беради. Мазкур масала ҳам олимларимиз ва фармацевтика соҳаси ишлаб чиқарувчилари томонидан кўриб чиқилмоқда.

Хориж мамлакатларида Санитария-эпидемиология хизмати фаолияти пандемия шароитида биздан қандай жиҳатлари билан ажралиб турди? Умуман хориж тажрибаси ўрганилдими?

– Хориж мамлакатлари тажрибаси мунтазам равишда ўрганилиб борилди, шунингдек, Хитой, Германия, Россия, Корея, Туркия давлатларидан етакчи мутахассисларни жалб қилган ҳолда коронавирус касаллигига қарши курашиш, ташхислаш ва даволаш йўналишларида амалга оширилаётган ҳаракатларимизга тузатишлар киритиб борилди, бугунги тажрибамиз хориж давлатларидан кам эмас, деб ҳисоблайман.

Бундай эпидемиологик ҳолатларнинг олдини олиш учун қандай таклифларни айтган бўлардингиз?

– Дунёда аҳоли миграциясининг бу даражадаги интенсивлиги мавжуд экан, хеч бир ҳудуд қайсидир мамлакатда тарқалган янги ёки унутилган инфекцияларнинг ўз мамлакатига кириб келишидан холи эмас. Шундай бўлса-да, мамлакатларда Халқаро тиббий санитария қоидалари жорий этилса ва унга қатъий амал қилсалар инфекция оқибатлари унчалик катта бўлмайди ва ўз вақтида жиловланишига ҳамда бартараф этилишига эришилади деб ўйлайман.

Коронавирус пандемияси бизга нималардан сабоқ берди? Қандай хулосаларга келинди?

– Пандемия нафақат бизга, балки дунё мамлакатларига ҳам етарлича сабоқ берди, деб ўйлайман. Айниқса, халқаро алоқаларда, ҳамкорликда ишлаш муҳимлиги ўз исботини топди, шунингдек, республикамизда ҳам янги пайдо бўлаётган юқумли касалликларни ташхислаш (маҳаллий тестлар), унинг профилактикасида қўлланиладиган маиший эҳтиёж моллари (бир марталик ниқоб, антисептик ва дезинфекцион воситалар) ишлаб чиқаришни кенгайтириш имкониятлари яратилиши муҳимлиги ҳам ўз тасдиғини топди.

Ҳамюртларимизга қандай тавсиялар беришингиз мумкин?

– Ҳамюртларимизнинг кўпчилик қисми пандемия карантин чораларини тўғри қабул қилган ҳолда барча чеклов қоидаларига тўлиқ риоя қилдилар, бироқ аҳолининг маълум қисмида буни кўрмадик ва натижада уларга нисбатан чоралар кўрилишига мажбур бўлинди. Мамлакатимиз фуқароларига ўз-ўзини асраш тартиблари орқали яқинларини, кексаларни, қариндошларни асрашларини ва пировардида соғлиқни сақлаш тизимига юкламани камайтиришга ҳисса қўшишларини тавсия этган бўлардим.

Санитария-эпидемиологик осойишталик

 ва жамоат саломатлиги хизматининг

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Муаммо ҳақида маъмурга хабар беринг